17:01 / 14.11.2015
2807

Қирғизистонда қандли диабет хасталигига чалиниш ҳолатлари ортмоқда

Қирғизистонда қандли диабет хасталигига чалиниш ҳолатлари тобора кўпроқ қайд этилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

"Бу хасталикка чалинганларнинг ҳақиқий сони хаста сифатида қайд қилинганлар сонидан бир неча марта кўп. Халқаро диабет федерацияси маълумотига кўра, Қирғизистонда бу хасталикка чалинганлар сони 170 минг нафар (2014 йил маълумоти) этиб кўрсатилган. ҚР тиббий-ахборот маркази маълумотига кўра, 2015 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра мамлакатда 47 минг киши шу хасталикка чалинган", дейилади хабарда.

Маълумот учун, қандли диабет инсон организмида сурункали кечувчи, модда алмашинув жараёнларининг деярли барча турлари биринчи навбатда қанд алмашинувининг издан чиқиши билан тавсифланувчи ҳамда инсон ҳаёти учун катта хавф туғдирувчи, унинг ҳаёт сифатини пасайтиришга олиб келувчи касалликдир.

Top