Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:45 / 15.11.2015
2972
1 дақиқада ўқилади
Обама Парижга қилинган ҳужумни “маданиятли дунёга қилинган ҳужум” деб атади
АҚШ президенти Барак Обама Парижга қилинган ҳужумларни “маданиятли дунёга қилинган ҳужум” деб атади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. У бу ҳақда Анталияда G20 саммитида чиқиш пайтида айтиб ўтган.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, у Туркия президенти билан терроризмга қарши кураш масаласида музокара ўтказган.
Обама яна АҚШ Туркия ва Европа Иттифоқини қочқинлар оқимини камайтириш борасида қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлаб ўтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш