14:50 / 15.11.2015
2770

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги порахўрлик ҳақидаги хабарларни WhatsApp орқали қабул қилишни бошлади

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларнинг даволаш ва маълумотномалар бериш вақтида пора талаб қилган тиббиёт ходимлари ҳақида WhatsApp орқали ахборот беришлари мумкинлиги тўғрисида эълон тарқатди. Бу ҳақда вазирлик матбуот маркази хабар берди.

Вазирлик фуқаролардан шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг тиббий ёрдам кўрсатиш, маълумотнома бериш, даволаниш учун йўлланма тақдим этиш, тиббий ва хизмат кўрсатиш билан машғул шахслар томонидан хурматсизлик ва лоқайд муносабатда бўлиши, санитар-гигиеник талабларнинг бузилиши ва бошқалар тўғрисида мобил илова орқали хабар қилишларини сўради.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Қирғизистон парламенти депутати Акилбек Султанов мамлакатда шифокорлар ўз фойдаси учун беморларга қиммат турувчи дори воситаларини ёзиб бераётгани ҳақида маълум қилган эди. Унинг фикрича, фармацевтика компаниялари дориларни шифокорлар орқали сотмоқда, докторлар эса бунинг учун бонуслар олишмоқда.

Top