20:45 / 16.11.2015
3833

Чехия бош вазири ўринбосари Шенген зонаси барбод бўлишини башорат қилди

Еврокенгашдаги муҳожирлар инқирози агарда вазият ўнгланмаса, ўзининг мавжудлигини йўқотиши мумкин бўлган Шенген ҳудуди чегаралари ҳимоясининг заифлигини намойиш этди. Бу ҳақда Чехия бош вазирининг биринчи ўринбосари ва молия вазири Андрей Бабиш маълум қилди.

“Биз уруш (терроризм билан) арафасида турибмиз, - деди у. – Уруш вақтида жадал ҳаракат қилиш талаб этилади. Еврокомиссия ва Европа кенгаши эса бундай ҳаракатланишга қодир эмас. Бу каби ҳодисалар (Париждаги терактлар)дан сўнг Шенген ҳудудининг ташқи чегаралари (ноқонуний муҳожирлар учун) ёпилмаса, жараён иттифоқнинг барбод бўлиши билан якунланади”,

Бабиш фикрига кўра, Еврокенгаш чегараларидан қочқинлар оқимида ИШИД жангарилари ҳам кириб келмоқда. Уларнинг мақсади “имкон қадар кўпроқ фуқароларимизни ўлдиришдир”, дея ишонч билдирмоқда вазир.

Андрей Бабиш армия ва полицияни молиялаштириш ҳажмини оширишга ҳам чақирди.

Top