Жаҳон | 07:19 / 16.11.2015
10259
1 дақиқада ўқилади

Франция самолётлари ИШИДнинг Суриядаги базаларини бомбардимон қилди

Франция Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Суриянинг Роққа шаҳрида ИШИД базаларига бомба ёғдирди. Бу ҳақда BFMTV хабар берган.

Қайд этилишича, Париж терактига жавобан уюштирилган ушбу ҳужум натижасида ИШИДнинг қўмондонлик пункти ва жангариларнинг машғулот базаси йўқ қилинган. Француз самолётлари бу ҳужум вақтида жами 20та бомба ташлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш