23:37 / 16.11.2015
3762

Huawei 2020 йилда суперфонлар ишлаб чиқарилишини маълум қилди

Huawei компаниясининг маркетинг бўлими бошлиғи Шао Янгнинг фикрига кўра, 2020 йилга келиб, смартфонлар ўз ўрнини суперфонларга бўшатиб беради. Улар фойдаланувчиларнинг ташқи дунё билан бўладиган алоқаларини тубдан ўзгартириб юборади. Суперфонларнинг ривожланишида кўп маълумотлар технологияси, булутли хизматлар, рақамли ақл ва Интернетга узлуксиз уланиш туртки бўлади.

Маълум қилишларича, Хитойнинг ушбу компанияси янги тизимга алоқадор ишларни ривожлантирмоқда. Айни вақтда Huawei компанияси жаҳон смартфон бозорида 9,5 фоизлик улуш билан учинчи ўринда бормоқда. Компанияда технологик тадқиқотлар билан шуғулланувчи 76 минг нафар турли мутахассисликка эга киши фаолият олиб боради. Шу боис Huawei сўнгги 10 йил ичида ушбу тадқиқотларга 30 млн доллар миқдорида пул сарфлади.

Top