Спорт | 18:42 / 16.11.2015
4606
1 дақиқада ўқилади

Клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки сабаб «Барселона»нинг Испания чемпионати доирасидаги учрашуви қолдирилди

Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Спортинг Хихон» ва «Барселона» жамоалари учрашуви 20 декабрдан 2016 йилнинг февраль ойига кўчирилди. Бу ҳақда Ла-лига расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Манбада ёзилишича, учрашувнинг кўчирилишига каталонияликларнинг клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашиши сабаб сифатида келтирилган.

Учрашувнинг аниқ санаси кейинроқ маълум қилинади.