Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 16 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорлари учрашуви ўтказилди>>

13 ноябрь куни Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Кихеи Маэкава раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 17 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 8-тур учрашувлари доирасида Яман терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
Москвадаги ўзбекларга тегишли "Я Самарқанд" кафесига безорилар ҳужум уюштиришди>>

АҚШдаги ўзбек ёшлари ўртасида "Олтин қалам" номли номли ўзбек тилидаги иншолар танлови ўтказилди>>
Ўзбекистонлик дзюдочилар Хитойдаги Гран-Прида қатнашиш учун жўнаб кетди>>
BBC Ўзбекистонда Буюк Ипак йўли ҳақидаги фильмни суратга олишни бошлади>>
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланади>>
Ўзбекистонда “Ёшлар ҳафталиги” бошланди>>

2016 йилда хотин-қизлар ва ногиронларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади>>
16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Марокашдаги самбо бўйича ЖЧда Ўзбекистон вакиллари 7та медал олишди

Марокашнинг Касабланка шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Йилнинг сўнгги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этди.





