Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорлари учрашуви ўтказилди>>

13 ноябрь куни Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Кихеи Маэкава раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг конференцияси бўлиб ўтди.

Sport TV канали Яман ва Ўзбекистон терма жамоалари учрашувини тўғридан-тўғри трансляция қилиши кутилмоқда>>

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 17 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 8-тур учрашувлари доирасида Яман терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Москвадаги ўзбекларга тегишли "Я Самарқанд" кафесига безорилар ҳужум уюштиришди>>

Москва шаҳрининг шимоли-ғарбидаги Авиация кўчасида жойлашган "Я Самарқанд" кафеси талончилик ҳужумига учради

АҚШдаги ўзбек ёшлари ўртасида "Олтин қалам" номли номли ўзбек тилидаги иншолар танлови ўтказилди>>

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 26 йиллиги муносабати билан Чикаго ўзбек-америка ассоциацияси томонидан "Олтин қалам" номли номли ўзбек тилидаги иншолар танлови ўтказилди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар Хитойдаги Гран-Прида қатнашиш учун жўнаб кетди>>

20-22 ноябрь кунлари Хитойнинг Чингдао шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При ўтказилади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот-хизмати хабарига кўра, ушбу турнирда 68 давлатдан 430 нафар дзюдочи иштирок этади.

BBC Ўзбекистонда Буюк Ипак йўли ҳақидаги фильмни суратга олишни бошлади>>

ВВС Scotland Ўзбекистонда "Сэм Виллис билан Буюк ипак йўли бўйлаб" номли ҳужжатли фильм суратга олишни бошлади.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланади>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 2015 йил 17-18 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Тошкентгакелади. Газда ишлайдиган машиналарга махсус белгилар ўрнатилади>>

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 11 ноябрдаги қарори билан сиқилган газ ҳамда суюлтирилган нефть газида, ёхуд дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган машиналарнинг умумий техник хавфсизлик регламентига ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистонда “Ёшлар ҳафталиги” бошланди>>

2015 йил 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Ёшлар ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2016 йилда хотин-қизлар ва ногиронларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади>>

16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Марокашдаги самбо бўйича ЖЧда Ўзбекистон вакиллари 7та медал олишди

Марокашнинг Касабланка шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Йилнинг сўнгги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этди.