09:14 / 16.11.2015
2368

Монтелла «Сампдория» жамоасининг янги бош мураббийига айланди

«Фиорентина» жамоасининг собиқ бош мураббийи Винченца Монтелла «Сампдория» жамоасининг янги бош мураббийи сифатида тайинланди.

41 ёшли мутахассис жамоа билан 2018 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, «Сампдория» бироз олдинроқ, қониқарсиз натижалар туфайли Вальтер Зенгани ишдан бўшатганди.

«Сампдория» айни вақтда А сериянинг 12 туридан кейин 4та ғалаба, 4та дуранг ва 4та мағлубият қайд этиб, 16 очко тўплаган ҳолда 10-ўринни эгаллаб турибди.

Top