14:01 / 16.11.2015
2796

Motorola смартфонлари Android 6.0 билан таъминланиши бошланди

Motorola Moto X Style ва Moto X 2014 қурилмалари Android 6.0 Marshmallow операцион тизимини ўрнатиш имкониятга эга бўлмоқда, дея хабар беради Phandroid.

Ҳозирги вақтда мазкур операцион тизимни ўрнатиш имконияти Бразилия ва ҳиндистонлик фойдаланувчилар учун мавжуд. Компания Moto X Style қурилмасиининг америкача талқинини (Moto X Pure Edition) ҳам қайтадан дастурлаб янги тизимни ўрнатиш имкониятини яратмоқчи. Moto X 2013 қурилмасида эса Android 6.0.ни ўрнатиш имконияти бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Sony компанияси Android 6.0. операцион тизимини ўз қурилмаларига ўрнатиш имкониятига эга бўлганини маълум қилганди.

Top