18:35 / 16.11.2015
3227

Моуриньо қишки трансферлар вақтида таркибни кучайтириш орқали муаммоларни ҳал қилмоқчи

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо муваффақиятсиз мавсумига қарамай истеъфога чиқарилмаяпти. «Кўклар» мураббийи ўз навбатида қишки трансферлар ойнаси вақтида бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олган ҳолда муаммони бартараф этиш ниятида. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, португалиялик мутахассис ёзги трансферлар пайтида тўғри йўналиш олмаганини тан олди ва буни январ ойидаёқ тўғрилаш ниятида эканини билдирди.

«Челси» сотиб олишни хоҳлаган футболчиларнинг асосий учлигида «ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньос, «Шахтёр» ҳужумкор яримҳимоячиси Алекс Тейшейра ва «Лион» ҳужумчиси Александр Лаказетт қайд қилинмоқда.

Шунингдек, лондонликлар иқтидорли яримҳимоячилар Рубен Невеш («Порту») ва Марко Груйичга («Црвена Звезда») қизиқиш билдирган.

Бундан ташқари Моуриньо «Монако»дан ижарага олинган Радамель Фалькао ва «Нант»дан харид қилинган Папи Джилободжиларни ортга қайтариб юбормоқчи.

Top