Ўзбекистон | 14:40 / 16.11.2015
2185
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Будапештдаги халқаро йиғилишда иштирок этади

2015 йилнинг 17-20 ноябрь кунлари Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегацияси 1992 йилда қабул қилинган “Трансчегаравий сув оқимларини ва халқаро кўлларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Конвенция томонлари Йиғилишининг 7-сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Тадбир ташкилотчилари БМТнинг Европа иқтисодиёт комиссияси (ЕИК) ва Венгрия ҳукумати ҳисобланади.

Йиғилишда юқорида кўрсатилган Конвенциянинг ижроси ҳолати ва ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш