Жаҳон | 23:30 / 16.11.2015
5351
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Калуга вилоятида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Россиянинг Калуга вилоятида Chevrolet Lacetti ва MAN юк машинаси тўқнашувида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ.

Аввалроқ баъзи ОАВларда Калуга вилоятида М3 “Украина” трассасининг 274 километрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Россия ИИВнинг Калуга бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, ҳалокатда 3 нафар тожик ва 2 нафар эквадорлик ҳалок бўлган.