Тошкентда таниқли драматург ва режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг ижод йўлига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда журналистлар, актёрлар, режиссёрлар, танқидчилар, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
Баҳодир Йўлдошев 1974 йили, 27 ёшида Ҳамза номли академик театр бош режиссёри этиб тайинланган эди. Бу жиҳатдан у энг ёш ва муваффақиятли ижодкорлардан бири бўлди. Бугунги кунга қадар у турли театрлардаги 70дан ортиқ постановкаларга муаллифлик қилди.
Тадбир давомида олинган суратлар бир қатор ОАВ ва блогерлар томонидан интернетга жойлаштирилди.