11:34 / 17.11.2015
3250

Ҳисобот: 2014 йилда 32,6 минг киши террористлар қурбони бўлди

2014 йилда терроризм қурбонлари сони 80 фоизга ошди. Ушбу маълумот Лондоннинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти (The Institute for Economics and Peace) томонидан 17 ноябрда эълон қилинган “2015 йилда глобал терроризм рейтинги”дан ўрин олди.

Тадқиқотчилар дунё аҳолисининг 99,6 фоизи истиқомат қилаётган 162 давлатдаги вазиятни таҳлил қилиб чиқишди. Унга кўра, 2014 йилда жами 32 минг 658 киши террорчилар қурбони бўлишган. Бу XXI аср бошидаги кўрсаткичлардан ўн баробар кўп демакдир. 2000 йилда террористлар дунёда 3 минг 329 кишининг умрига зомин бўлишган.

Ҳисоботда келтирилишича, Ироқ, Нигерия, Афғонистон, Покистон ва Сурияда энг кўп қурбонлар берилган. 2014 йилдаги террористлар қўлида ҳалок бўлганларнинг 78 фоизи улар ҳиссасига тўғри келади. Биринчи ўнликдан Ҳиндистон, Яман, Сомали, Ливия ва Таиланд ҳам ўрин олган. 2014 йилда жами 67 мамлакатда бир нафар бўлса ҳам киши террористлар қурбонига айланган.

Австрия, Австралия, Бельгия, Канада ва Британия сингари ривожланган мамлакатлар ҳам улар сафидан жой олди. Терроризмдан дун иқтисодиёти 2014 йилда 52,9 миллиард доллар зиён кўрган. Ўтган йилда дунёдаги йирик террористик ташкилотлар чида Нигериядаги “Боко харам” гуруҳи қўлидан энг кўп одам ўлдирилган – 6 минг 644 нафар.

Бу 2013 йилдагидан 317 фоиз кўп демакдир. ИШИД жангарилари уюштирган терактлар натижасида Яқин Шарқда 6 минг 73 киши ҳаётдан кўз юмди. Айни пайтда, ҳужжатда келтирилишича, ИШИД Ироқ ва Суриядаги энг камида 20 минг кишининг ўлими учун жавобгар ҳисобланади.

Top