07:30 / 17.11.2015
3471

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Миллий банкига қозоғистонликларнинг тенгега ишончини қайтариш вазифасини юклади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Миллий банк раиси Дониёр Акишев билан учрашув ўтказди ва унда Қозоғистон Миллий банкининг пул-кредит сиёсати ва жорий фаолияти, мамлакатда молиявий барқарорликни таъминлаш, банклар томонидан иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш масалалари муҳокама қилинди.

Назарбоев Миллий банк қозоғистонликларнинг тенгега ишончини қайтариш учун чоралар кўриш ва иқтисодиётни долларсизлаштириш бўйича ишни давом эттириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“Қозоғистон миллий валютаси – тенгенинг сузиб юрувчи курси шароитида аҳолига ҳеч қандай фавқулодда вазият юз бермаётганини тушунтириш керак. Тенгега энергия ташувчиларга нархларнинг пасайиши таъсир ўтказмоқда, бу табиий жараён. Шу билан бирга, инфляция даражасини ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар билан таъминлаб кузатиш керак, аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришни кўзда тутиш керак. Вилоятлар акимлари бу масалаларни назорат қилишлари керак”, деб айтди Наазарбоев.

Миллий банк раиси ўз навбатида Қозоғистон жаҳон молиявий ва товар бозорларидаги жорий вазият билан ҳисоблашишга мажбурлигини айтди. “Бундай шароитларда адекват пул-кредит сиёсати юритиш, қайишқоқ курс ҳосил қилишни амалга ошириш керак. Энг асосийси жамиятга нима юз бераётганини тушунтириш керак”, деб айтди Акишев.

Учрашув натижаларига кўра давлат раҳбари бир қатор вазифаларни топширди.

Top