23:50 / 17.11.2015
4643

Ўзбекистонда экспортбоп қовунлар тайёрлаш йўлга қўйилди

Урганч туманининг Бекобод қишлоғида чет эл инвестицияси иштирокида “Хоразм қовунлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Шу тариқа воҳада етиштириладиган қовунларни замонавий усулда қайта ишлаб, экспортга жўнатиш имконияти яратилди.

— Қиймати 500 минг АҚШ долларилик технологияларимиз йилига 300 тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга, — дейди корхона раҳбари Саъдулла Хўжаев. — Ушбу илғор ускуналар ёрдамида пўчоғидан ажратиб олинган қовун мағзи қайта ишланиб, қадоқланади ва музлатилади. Унинг уруғлари эса сараланиб, қуритилиб, келгуси йил ҳосили учун фермер хўжаликларига тарқатилади. Эътиборлиси, маҳсулотларимизни тўлиқ экспортга жўнатишни режалаштираяпмиз.

Яна бир муҳим жиҳати, 25 кишининг бандлиги таъминланган корхонага экспортбоп қовун етиштириш учун 50 гектар ер майдони ажратиб берилган. Бу ерда ҳосилни сифатли сақлаш мақсадида 400 тонна сиғимга эга музлаткич ҳам бунёд этилди.

Top