07:26 / 17.11.2015
2314

Террор таҳдиди туфайли Бельгия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Бельгия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга юқори даражадаги терроризм хавфи мавжудлиги сабаб бўлган. Бельгия футбол федерацияси ўйин бекор қилинганини расман тасдиқлаган.

«Биз раҳбарият билан доимий алоқада бўлиб туримбиз, улар бу ўйинни терроризм хавфи юқори бўлгани учун бекор қилишни маслаҳат беришди. Биз биринчи навбатда футболчилар ва томошабинлар хавфсизлиги ҳақида қайғуришимиз керак», – деб баёнот берган Бельгия футбол федерацияси.

Бельгия – Испания ўйини 17 ноябрь оқшомида, Тошкент вақти билан 00.45 да бўлиб ўтиши белгиланган эди.

16 ноябрь куни Бельгияда Парижда бўлгани каби терактлар содир этилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган.

Top