Жаҳон | 01:29 / 17.11.2015
2713
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонга 1 млрд доллар атрофида Хитой инвестицияси лойиҳаси йуналтирилади

Бу маълумот Душанбеда ўтган Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Негматулло Хикматуллозода ва ХХРнинг мамлакатдаги элчиси Фан Сяньжун ўртасида Тожикистон иқтисодини ривожлантириш йўлида Хитой инвестициясини жалб этиш масалаларига доир бўлиб ўтган учрашув чоғида баён қилинган. Бу ҳақда Тожикистон иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига инвестиция жалб этиш борасида фикр алмашишди.

Учрашувда, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Хитой-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш