Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:38 / 18.11.2015
2116
1 дақиқада ўқилади
Ганновер полицияси стадион яқинидан бомба топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Германиядаги Қуйи Саксония ери ИИВ раҳбари Борис Писториус Ганновердаги стадион яқинидан бомба ўрнатилган автомобил аниқлангани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда Kreiszeitung хабар тарқатди.
Қайд этилишича, бу вазият бўйича ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
Бироз олдинроқ, Ганновердаги стадион яқинида шубҳали буюм аниқлангани учун, Германия ва Голландия ўртасида ўтказилиши белгиланган ўртоқлик учрашуви бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш