Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 18 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 18 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди>>
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 17 ноябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
8 ноябрь - Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун>>

Ўз мустақиллигини қўлга киритган ҳар бир юрт байроғининг Бирлашган миллатлар ташкилоти бош қароргоҳи майдонида музаффар ҳилпирашини истайди.
Ўзбекистонда Конституция ойлиги бошланди>>
Самвел Бабаян: “Муҳим ғалабага эришдик ва уни мухлисларга бағишлаймиз">>
Фарғоналик доирачи Парижда ўтказилган ижод фестивалида ғолиб бўлди>>
Ўзбек олимлари C гепатити вирусини аниқлашнинг янги усулини ихтиро қилишди>>
ФВВ: 17 куни Тошкентда сезилган зилзила кучи 2,5-3 баллга тенг бўлган>>
Покистон бош вазири Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди>>

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.
Ўзбекистонда Конституция ойлиги бошланди>>

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларда ҳуқуқий, маданий-маърифий тадбирлар ойлиги бошланди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ҳажмидаги улуши 1,4 фоизга ўсди>>

«Ўзқурилишмаҳсулот» АК 2014 йилда 2 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. 2015 йилда бу кўрсаткич 2,12 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда, деб ёзади review.uz.





