Жаҳон | 17:17 / 18.11.2015
2645
1 дақиқада ўқилади

Лавров: Сурия бўйича Вена келишувлари Асаднинг президентлик сайловларида иштирок этишини истисно қилмайди

Сурия бўйича Вена келишувлари Башар Асаднинг президентлик сайловларида иштирок этишини истисно қилмайди. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.

“Президент Асаднинг у ёки бу сиёсий жараёндаги иштирокини истисно қиладиган бирорта ҳам келишувга эришилмаган эди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
“Кимдир нимададир иштирок этмасликка кўнди, дейиш мутлақо нотўғридир”, - тушунтирди дипломат.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш