00:56 / 18.11.2015
2909

Lego ҳимоя шиппакларини тақдим этди

Lego компанияси конструктор деталларини босиб олишга қарши “анти-Lego” шиппакларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.

Бренд учун ушбу пойафзал турини француз реклама агентлиги Brand Station тайёрлаб берди. Шиппаклар универсал бўлиб, уларни қоронғида ҳам кийса бўлади, деб маълум қилади нашр. Таъкидлашларича, ушбу шиппаклар ёрдамида Lego деталлари устидан ҳеч нарсани ҳис қилмай бемалол юриш мумкин.

Brand Station 1,5 минг жуфт ана шундай шиппаклар тайёрлади. Пойафзалларни дунё миқёсида тақдим этиш вақти айтилмаган.

Top