Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:55 / 18.11.2015
1970
1 дақиқада ўқилади
Нигерияда автобус станциясида теракт амалга оширилиб, 32 киши ҳалок бўлди
Нигерия шимоли-шарқидаги Йола шаҳридаги автобус станциясида портлаш юз берди ва 32 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро Қизил хоч жамиятидаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар тарқатди.
Ушбу теракт туфайли 80 киши жароҳатланган.
Адамава штати полициясининг матбуот хизматида айтилишича, қурбон бўлганларнинг аксари савдогарлар ва тинч аҳоли вакиллари бўлди.
Ҳукумат бу терактда "Боко Ҳарам"ни айблаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш