11:17 / 18.11.2015
5537

Обама: Пекин Жанубий Хитой денгизидаги қурилишни тўхтатиши лозим

ХХР Жанубий Хитой денгизида олиб борилаётган сунъий ороллар яратиш тадбирларини тўхтатиши лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Осиё ва Тинч океани саммитидаги чиқишида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, Вашингтон Филиппиннинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятларини ёдда тутади. У барча масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишни ёқлаб чиқди.

Top