Жаҳон | 10:55 / 18.11.2015
4923
1 дақиқада ўқилади

Обама: Россия Асадни қўллашдан ИШИДга қарши курашга ўтиши лозим

АҚШ президенти Барак Обама Россия тез орада Сурия президенти Башар Асадни “кўр-кўрона” қўллаб-қувватлашдан кўра ИШИДга қарши курашга жиддий эътибор беришини чин дилдан исташини тан олди.

Бу ҳақда у Осиё ва Тинч океани саммитидаги чиқишида айтиб ўтди.
“Мен бу масалани РФ президенти Владимир Путин билан муҳокама қилишни истардим”, - қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, у Россиянинг ИШИДга қарши хатти-ҳаракатларини маъқуллашини айтди.
“Мен ИШИДга қарши курашаётган Москвани маъқуллайман. Муаммо дастлаб Сурияга уюштирилган ҳарбий ҳужум ҳақида кетаётган эди, улар президент Асадга ёрдам кўрсатиш билан банд эди”, - таъкидлади Обама.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш