16:03 / 18.11.2015
4450

Ўзбек олимлари C гепатити вирусини аниқлашнинг янги усулини ихтиро қилишди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг "Радиопрепарат" давлат корхонаси олимлари C гепатити вирусига қарши антитаначаларни иммунофермент услуби билан аниқлаш усулини ихтиро қилдилар.

Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.
Ушбу усул вирусология ва иммунология, С гепатити бўлган бемор қонида топилган антитаналарни аниқлаш ва донор қонининг скрининг тадқиқотларини олиб бориш мақсадида ўтказиладиган иммунологик таҳлил учун реагентлар тўпламини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Унинг вазифаси таҳлилнинг таъсирчанлиги ва ўзига хослигини оширишдан иборат.
Муаллифлар - А.М.Абдукаюмов, Ш.Х.Нурматов, В.Б.Козловский ва О.А. Зайсевага мазкур ихтиро учун № ИАП 05104 рақамли патент берилди.

Top