23:51 / 18.11.2015
24666

Ўзбекистонда телефон рақамининг дастлабки учта рақами бўйича код ва алоқа операторини аниқлаш хизмати ишга туширилди

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги телефон рақамининг дастлабки учта рақами (префикс) бўйича код ва алоқа операторини аниқлаш интерфаол хизматини ишга туширди.

Бу хизмат мобиль алоқа абонентлари учун айниқса фойдаладир. Чунки абонентлар Ўзбекистон вилоятларига қўнғироқ қилишда ёки смс-хабар юборишда оператор кодини киритишлари керак.

Энди бирор рақамнинг у ёки бу оператор ёки вилоятга тегишли эканини билиш учун вазирлик сайтининг хизматлар саҳифасига кириб, керакли жойда рақамнинг префиксини киритиб, батафсил маълумот олиш мумкин.

Қуйида ушбу хизматдан фойдаланишда олинган натижа кўрсатилган.

Top