17:13 / 18.11.2015
2460

Тошкент вилоятида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 88,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

2015 йилнинг шу даврига қадар Тошкент вилоятида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 88,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, Президентимизнинг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йиллар учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Тошкент вилоятида ишлаб чиқарувчиларга бир қатор имтиёз ва преференциялар берилмоқда.

Техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланаётган корхоналарда харидоргир, замонавий ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда. Иқтисод қилинган маблағлар корхоналар инвестиция салоҳиятини ошириш, ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нархини камайтиришга йўналтирилаётир.

Масалан, ўтган йилнинг шу даврда ўн учта корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 39 лойиҳа бўйича тайёр маҳсулот, жумладан, бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич қарийб бир ярим баробар ошди. Яъни, 20 корхонада 70 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ қилинди.

Top