16:43 / 19.11.2015
7285

Алданган келин ўзининг тўй либосида марафонда иштирок этди

Америкада алданган келин беш километрлик марафон масофасини тўй либосида босиб ўтди, дея хабар қилди ABC News. У куёвликка даъвогар билан тўрт йилдан зиёдроқ вақт аввал танишган. Бироқ никоҳни қайд қилиш маросимидан бир ҳафта олдин Манулакка севгилиси хабар юбориб, барчаси тамом бўлганини маълум қилади.

Келиннинг дўстлари ва яқинлари унинг хафа бўлишига йўл қўйишмади. Унга Флорида штатининг Тамп шаҳрида бўлиб ўтадиган Color Fun Fest марафонида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш иловасини юборишди. Қоидага кўра, мусобақа иштирокчиларига югуриш вақтида турли рангдаги упалар сепилади. “Мен саҳифани очиб барча фотосуратларда иштирокчиларнинг оқ либос кийганини кўрдим”, - деди Манулак. Шундан сўнг у марафонда ўзининг тўй либосида иштирок этишга қарор қилди. Манулакка унинг дугоналари, онаси ва бошқа яқинлари ҳам марафонда ҳамроҳлик қилишди.

Аввалроқ алданган келиннинг ота-онаси бекор қилинган тўй банкетига уйсизларни таклиф этгани хабар қилинган эди.

Top