15:09 / 19.11.2015
2678

АҚШдаги кучли пўртана натижасида уч киши ҳалок бўлди

Кучли пўртана (шторм) 19 ноябрга ўтар кечаси Американинг Вашингтон штати ҳудудига кириб келди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди.

Жумладан, Монро шаҳри яқинида дарахт қулаши натижасида ҳайдовчи вафот этган, яна икки аёл Спокан яқинида дарахт остида қолиб ҳаётдан кўз юмган.

Штат бўйича 185 минг хонадон электр энергияси таъминотисиз қолган. Ноқулай об-ҳаво сабабли штат губернатори Жей Инсли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Вашингтон шарқидаги Спокан шаҳри округида кучли шамол сабабли мактаблар ёпилди. Маҳаллий энергетика компанияси уч-беш кун давомида таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли 115 мижозининг хонадонида электр энергияси бўлмаслигидан огоҳлантирди.

Top