16:09 / 19.11.2015
3510

Бугун, 19 ноябрда Халқаро чекишга қарши кураш куни нишонланмоқда

Ҳар йили ноябрь ойининг учинчи пайшанбасида дунёнинг барча давлатларида Халқаро чекишга қарши кураш куни нишонланади. Жорий йилда бу сана 19 ноябрга тўғри келди.
Шифокорлар ўз мижозларига ҳеч бўлмаса бир кунга чекишдан воз кечишни таклиф қилишади. Бу айнан ўша кундир.

Шу билан бирга, статистикага кўра, бир мартадан чекишни ташлашни фақат беш кишидан бир нафари уддалай олади.
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, чекиш ўлимга сабаб бўлувчи иккинчи катта омилдир. Олдини олса бўладиган сабаблар ичида эса у биринчи ўринни эгаллайди.

Шу билан бирга, пассив ёки нофаол чекиш (чекувчининг олдида туриб, иккиламчи тутунни ютиш) соғлиққа янада жиддийроқ зиён етказади.
Ушбу кунда тамаки маҳсулотлари истеъмол қилувчиларни чекишни ташлашга, чекмайдиганларни эса сигаретадан узоқ юришга чақириб қоламиз.

Top