12:26 / 19.11.2015
5043

ИИВ Жиззах вилоятида газ қувури портлагани ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Расмий маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида “Ғаллаорол-Янгиер-Тошкент” газ қувури участкаларидан бирида авария содир бўлган. Бу ҳақда Uzbekistan Today агентлигига ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Исмоил Шарипов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, 13 ноябрь куни Жиззах вилояти марказидан 15 километр шимоли-ғарб томонда газ қувури уламаларидан бирида портлаш содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар нотўғри.

“У ерда ҳеч қандай портлаш ёки ёнғин содир бўлмаган, бу фақатгина авария эди”, - деди Шарипов авария сабаби ва характерига ойдинлик киритмаган ҳолда.

Унинг маълум қилишича, қувур авариявий бекитилгандан сўнг барча муаммолар бартараф этилган.

Top