Жамият | 19:10 / 19.11.2015
40727
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг энг “очилиб” юрадиган хонандалари рейтинги эълон қилинди

“Даракчи” нашри Ўзбекистон эстрадасининг энг “очилиб-сочилиб” юрадиган аёл хонандалари рейтингини эълон қилди. Рўйхатдан ўрин олган 6 санъаткорнинг Instagram тармоғидаги шахсий суратлари, улардаги кийинишига эътибор қаратилди.
Биринчи ўрин хонанда Тамиллага берилди. У энг “очилиб” юрадиган аёл санъаткор деб топилди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар хонандалар Азиза Низомова ва Шоира Отабековага берилди.
Топ-6ликдан, шунингдек, хонандалар Азиза Ниёзметова, Лола Йўлдошева, шунингдек, актриса ва бошловчи Луиза Расуловалар ўрин олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш