00:16 / 19.11.2015
3193

Қирғизистон ФВВ зилзила вақтида шикастланган уйларда яшовчиларни эвакуация қилди

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари мамлакат жанубида юз берган зилзила вақтида қаттиқ шикастланган уйларда яшовчиларни эвакуация қилдилар. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

“Умумий ҳисобда, экспертлар томонидан авариявий деб топилган 80 дан кўпроқ бинодан одамлар эвакуация қилинди”, дейилмоқда вазирликда. ФВВ ходимларининг айтишича, одамлар махсус чодирли шаҳарчага кўчириб ўтказилганлар. “Шаҳарчадаги одамлар барча зарур нарсалар билан, жумладан озиқ-овқат, электр энергия, иссиқ кийим, сув ва дори-дармон билан таъминланганлар”, дейилмоқда ФВВда. Маълумотларга кўра, Ўш вилоятининг Қорасув туманининг ўзида зилзила оқибатида 6 та уй вайрон бўлган ва яна 30 та уй авариявий ҳолатда қолмоқда.

17 ноябрь ярим тунга яқин Қирғизистон Ўш вилоятининг жанубида бир қатор зилзилалар юз берди. Улардан энг кучлиси марказида 7 баллгача етди. Табиий офат етказган зарар ҳажми аниқлаштирилмоқда. Қирғизистон ФВВ мамлакат аҳолисини яна 9 баллик зилзила бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқатмаслик ва саросимага берилмасликка чақирмоқда, чунки мамлакатда вақти-вақти билан тектоник плиталарнинг силжиши юз беради.

Top