13:39 / 19.11.2015
3730

Қозоғистон Миллий банкида 20 минг тенгелик қоғоз пул муомалага киритилиши муҳокама қилинмоқда

Қозоғистон Миллий банки раҳбари Дониёр Акишев 18 ноябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманда Қозоғистонда 20 минг тенгелик қоғоз пул муомалага киритилиши хусусидаги саволга жавоб берди.

“20 минг тенгелик қоғоз пул муомалага киритилиши масаласи ҳақиқатан ҳам муҳокама қилинмоқда ва ўйлашимча, яқин орада бу ҳақда аниқ жавоб бера оламиз”, деб айтди Акишев.

Ушбу масала 2013 йилдан бери муҳокама қилиб келинмоқда. 20 минг тенгелик қоғоз пулнинг муомалага киритилиши тенгенинг 20 йиллигига киритилиши тахмин қилинганди. Бироқ ўшанда Қозоғистон Миллий банкининг собиқ раҳбари Кайрат Келимбетов ушбу қоғоз пулнинг киритилиши аҳолининг юқори девальвация кутишлари сабабли ортга сурилишини айтган эди.

Аввалроқ Facebook ижтимоий тармоғида 20, 25 ва 50 минглик тенге пуллар суратлари пайдо бўлганди.

Шу билан бирга Нурсултон Назарбоев Акишевга аҳолининг тенгега ишончини қайтариш вазифасини юклади.

Акишевнинг айтишича, агар нефть нархи 40 доллардан тушиб кетса, унда курснинг корректировкаси амалга оширилади. Яна унинг фикрича, хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларини ёпишга зарурат йўқ.

Қозоғистон Миллий банкининг 18 ноябрдаги расмий курси 1 долларга 307,6 тенгени ташкил қилди.

Top