Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:51 / 19.11.2015
2944
1 дақиқада ўқилади
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига аксилтеррор коалицияси бўйича резолюция лойиҳасини яна бир бор киритди
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига халқаро аксилтеррор коалицияси бўйича резолюция лойиҳасини яна бир бор киритди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркиннинг сўзларига қараганда, бу янгиланган лойиҳа бўлиб, унда ҳарбий ҳаракатлар кетаётган давлат ҳукумати билан амалиётларни мувофиқлаштириб бориш кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳужжатда ИШИДга қарши кураш чораларини жадаллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.