10:58 / 19.11.2015
2540

Техас штатида 2015 йил ҳисобидан 13-марта қатл ҳукми ижро этилди

АҚШнинг Техас штатида 18 ноябрь куни 15 йил олдин амалга оширган жинояти учун ўлимга ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазо ижро этилди.

36 ёшли Рафаэль Холидей Техасда 2015 йилда қатл қилинган 13-маҳкумга айланди (1976 йилда АҚШда ўлим жазоси тикланганидан буён 531-чи).

2000 йилда суд Холидейни рафиқасининг 7 ёшли қизини зўрлагани учун бу оилага яқинлашмаслик тўғрисида ҳукм чиқарганди. Лекин у ҳукмга қарши юриб, ўзининг бориши тақиқланган хонадонга борган ва оила яшаб турган уйга ўт қўйган. Натижада уйдаги 7 ёшли Тьерра ва унинг эгизак сингиллари ҳалок бўлган.

Холидейнинг адвокатлари ўтган вақт давомида унга тайинланган жазони юмшатиш учун уриниб келишди лекин ҳукм ўзгартирилмади.

Маълумот учун, бугунги кунда АҚШнинг 31та штатида ўлим жазоси қўллашга рухсат берилган. 2015 йилнинг апрели ҳолатига кўра, мамлакатда 3002 нафар маҳбус ўзига тайинланган ўлим ҳукмлари ижро этилишини кутади.

1976 йилда АҚШда ўлим жазоси тиклангач, шу вақтгача (2015 йилнинг сентябрь ойи маълумоти) 1414 маҳбуснинг қатли амалга оширилган. Жазолар асосан танага ўлимга олиб борувчи модда жўнатилиши орқали амалга оширилади.

Top