15:54 / 19.11.2015
3004

Захиралар ортиши туфайли нефть нархи августдан бери илк марта 40 доллардан пастлади

Шимолий Американинг WTI туридаги нефть нархи чоршанба кунги савдолар вақтида бир баррели 40 доллардан тушиб кетди ва бу нефть захирасининг ошганлиги билан боғланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.

WTI туридаги нефть Нью-Йорк товар биржаси савдоларида 0,54 долларга (1,33 фоиз) тушиб, бир баррели 39,91 долларга баҳоланган. Бундай паст кўрсаткич 27 августдан бери қайд этилмаганди.

Brent туридаги нефть нархи эса Лондон биржаси савдоларига кўра, 0,11 долларга (0,25 фоизга) пасайиб, бир баррели 43,46 долларни ташкил этган.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотига кўра, нефтнинг жаҳондаги захираси 3 млрд баррелга етган. АҚШда ўтган ҳафтада захиралар 252 минг баррелга ошган.

Top