Жаҳон | 01:10 / 20.11.2015
8505
1 дақиқада ўқилади

AP: ИШИДнинг алоҳида бўлими кимёвий қуроллар устида ишламоқда

ИШИД террорчилик ташкилотида кимёвий қуроллар тадқиқоти ва тажрибаси устида ишлаши учун махсус бўлинма ташкил этилган, деб хабар бермоқда Associated Press.

Америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, террорчилар айни дамда янги қуроллар устида ишлашлари амри маҳол.

Маълум қилишларича, ИШИД махсус лойиҳа устида иш олиб боришлари учун Ироқ, Сурия ва бошқа давлатлар олимларини жалб этган.