Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 20 ноябрь, Жаҳон хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 20 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
ИШИД АҚШдаги Оқ уйга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган видеони чоп этди>>
ИШИД террорчилик гуруҳи АҚШдаги Оқ уйга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган янги видеони чоп этди.
Манба: Париж теракти ташкилотчиларидан бири Голландиядан қидирилмоқда>>
Голландияда ҳам Париж терактларининг асосий ташкилотчиларидан бири бўлгани гумон қилинаётган Салоҳ Аблисломни қидириш ишлари бошланди.
Жангарилар Малидаги меҳмонхонада 170 кишини гаровга олди>>
Жангарилар Мали пойтахти Бамако шаҳрида жойлашган Radisson меҳмонхонасида портлаш уюштириб, 170 кишини гаровга олди.
АҚШ президентлигига номзод қочқинларни итларга тенглаштирди>>
Республикачилардан АҚШ президентлигига номзодлардан бири Бен Карсон уруш ва зўравонликдан қочаётган суриялик муҳожирларни итларга тенглаштирди.
Анқара яқинида 100 кг миқдорида портловчи модда топилди>>
Туркия пойтахти Анқара шаҳри яқинида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари 100 кг миқдоридаги нитрометан моддасини аниқлашди.
Остонада режалаштирилган терактларнинг олди олинди>>
Остона шаҳри ҳокими Жўлдасбек Жақсибековнинг маълумот беришича, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси пойтахтда режалаштирилган терактларнинг олдини олди.
Тurkish Airlines авиакомпаниясининг 3 нафар ходими Малидаги меҳмонхонадаги асирликдан қочиб чиқди>>
Тurkish Airlines авиакомпаниясининг вакили маълумотига кўра, компаниянинг 3 нафар ходими Мали пойтахтида жангарилар томонидан олинган меҳмонхона ичидан қочиб чиқишга муваффақ бўлган.
Трамп АҚШда мусулмонлар ҳақидаги маълумотлар базасини ташкил қилмоқчи>>
АҚШ президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод ҳисобланмиш Дональд Трамп мамлакатдаги мусулмонларни кузатишни осонлаштириш мақсадида маълумотлар базасини ташкил қилишга зарурат пайдо бўлгани ҳақида айтиб ўтди.
ОАВ: ИШИД етакчилари авиазарбалар туфайли Раққадан қочмоқда>>
Россия Қуролли кучлари томонидан берилган зарбалардан кейин ИШИД етакчилари Суриянинг Раққа шаҳридан қочмоқда.
Туркия президенти барча мусулмонлар террорчи деган фикрни қаттиқ танқид қилди>>
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон террорчиларга қарши мусулмон давлатлари иштирокида ягона фронтни шакллантириш борасидаги таклиф билан чиқди
Брюсселда махсус операция давомида Париждаги терактларга алоқадорликда гумонланаётган 9 киши ҳибсга олинди>>
Брюсселда 19 ноябрда ўтказилган полиция операцияси давомида 9 киши ҳибсга олинди.
Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда ИШИДнинг учта йирик нефть мажмуасини йўқ қилди>>
Россия бомбардимончи самолётларининг Суриядаги зарбалари оқибатида ИШИДнинг бош қароргоҳи ҳамда учта йирик нефть мажмуаси ва нефть ҳайдовчи станцияси йўқ қилинди.
AP: ИШИДнинг алоҳида бўлими кимёвий қуроллар устида ишламоқда>>

ИШИД террорчилик ташкилотида кимёвий қуроллар тадқиқоти ва тажрибаси устида ишлаши учун махсус бўлинма ташкил этилган.
Бағдодда 2та теракт юз бериб, 9 киши ҳалок бўлди>>
Ироқ пойтахи Бағдод шаҳрида навбатдаги терактлар юз бериши натижасида 9 киши бу дунёни тарк этди.
Лондон полицияси шаҳар марказида номаълум кишилар қолдириб кетган автомобилни портлатди>>
Лондон марказида қолдириб кетилган автомобиль билан боғлиқ ҳодиса террористик таҳдид эмас, балки полиция томонидан бошқарилган портлашдир
АҚШдаги мактаб ўқувчиларига ИШИД варақасини чизиш топширилди>>
Юта штатидаги Салем шаҳрида жойлашган мактаблардан бирида болаларга бир қатор террорчи ташкилотлар, шу жумладан, ИШИДнинг ҳам варақаларини яратиш топшириғи вазифа қилиб берилди.
Қирғизистонда террорчилар қочиб кетган тергов изоляторининг собиқ бошлиғи ўз жонига қасд қилди>>
Қирғизистоннинг Қуйи Норус Чуй вилояти ҳудудидаги 50-рақамли тергов изоляторининг собиқ бош назоратчиси ўз жонига қасд қилди
АҚШ Россияга А321 бортида теракт содир бўлганини исботловчи далилларни тақдим этган>>
Россия ТИВнинг терроризм масалалари бўйича департаменти раҳбари Илья Рогачев "Коммерсантъ" газетасига берган интервьюсида Россия томони А321 самолёти бортида бомба портлаганини исботловчи маълумотлар АҚШдан олингани ҳақида маълум қилди.
Россияда 3,5 минг шахсий терроризм ҳомийлари аниқланди>>
2013-2014 йилларда 3,5 минг нафардан зиёд Россия фуқароси террористик гуруҳларга пул маблағларини юборган.
Ўзган туманидаги мактаб зилзила туфайли шикастлангач, дарслар спортзалга кўчирилди>>
Қирғизистонда юз берган зилзила туфайли Ўзган туманидаги мактаблардан бирида дарслар спортзалга кўчирилди.

















