10:13 / 20.11.2015
3972

ОАВ: Шинжонда 28 айирмачи ўлдирилди

Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани полицияси 28 айирмачини ўлдирди. Хитой халқаро радиосининг хабар беришича, сентябрь ойида кўмир конига ҳужум уюштирган гуруҳ 56 кун давомида таъқиб қилинган.

Байчэн уездидаги конга ҳужум 18 сентябрда уюштирилган бўлиб, унинг оқибатида 11 тинч аҳоли вакили ва 5 полициячи ўлдирилган, яна 18 киши жароҳат олган эди.
Шинжонда узоқ йиллардан буён бу ернинг маҳаллий халқи бўлмиш уйғурларнинг Хитойдан ажралиб чиқиши учун курашаётган бир қатор гуруҳлар фаолият юритиб келади.

Охирги ойларда маъмурий бирлик ҳудудида 32 махфий ташкилот фош этилган, уларнинг 380 аъзоси қўлга олиниб, 315 нафари ўлим жазосига ва қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Top