Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада режалаштирилган терактларнинг олди олинди
Остона шаҳри ҳокими Жўлдасбек Жақсибековнинг маълумот беришича, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси пойтахтда режалаштирилган терактларнинг олдини олди.
“Аксилтеррор масалалари бугунги кунда биринчи даражада турибди.
Миллий хавфсизлик қўмитаси шаҳарда 4 ой муқаддам катта ва яхши таъминланган махфий гуруҳни фош қилди, у Остонада терактлар уюштиришни режалаштиргани маълум бўлди”, - деди у шаҳарнинг қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилишида.
У террорчилик таҳдидларини бартараф қилиш бўйича ишларни янада жадаллаштиришга чақирди. “Кеча шаҳар аксилтеррор комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Барча тегишли структураларга топшириқлар берилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари бу масалада аҳолининг ёрдамига таяниши лозим”, - таъкидлади Жақсибеков.