Ўзбекистон | 13:55 / 20.11.2015
8064
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кучсиз зилзила қайд этилди

20 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 10:45да Ўзбекистон ҳудудида 3 баллик зилзила содир бўлди. Тошкент шаҳрида эса унинг кучи 2 баллни ташкил этди.

Маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи Қирғизистоннинг Ўзган шаҳридан 57 километр масофада, 10 километр чуқурликда жойлашган. Ер силкиниши эпицентрида 4,9 баллик зилзила қайд этилди.

Зилзила ўчоғидан тахминан 150 километр масофада жойлашган Андижон шаҳрида ер силкинишлари кучлироқ бўлгани айтилмоқда.