Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзлик ҳайдовчи самбо бўйича жаҳон чемпионига айланди
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридаги винозаводида ("Шаҳрисабз вино-ароқ" АЖ) ҳайдовчи сифатида фаолият кўрсатадиган Муродулло Назаров Исроилда ўтказилган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ғолиб бўлиб қайтди.
У Исроилдаги турнирда 63 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган. Турнирда 24 давлатдан келган 267 спортчи қатнашган.
«Новости Кашкадарьи» газетасида ёзилишича, у ўз вақтида, самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон ҳамда Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, бир қатор жаҳон кубокларида совриндор бўлган.
Эндиликда Муродулло Назаров 2016 йилда Хорватияда ўтказиладиган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда.