Спорт | 07:39 / 20.11.2015
2546
1 дақиқада ўқилади

Таффарел "Галатасарой" жамоасида бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлайди

Бразилиялик собиқ дарвозабон Клаудио Таффарел "Галатасарой" жамоасида бош мураббий вазифасини бажарувчи шахс сифатида ишлашни бошлайди.

49 ёшли мутахассис 21 ноябрь куни "Антальяспор" жамоасига қарши ўйинда янги вазифасига киришади.

У бироз олдин истеъфо берган Ҳамза Ҳамзаўглунинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Таффарел 1998 йилдан 2001 йилгача "Галатасарой" таркибида ўйнаган, 2011 йилдан буён жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келаётганди.