Uzreport канали Ўзбекистон ҳудудида Англия премьер-лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
"Чемпионат.азия" сайтининг олган маълумотларига кўра, телеканал шу ҳафтадан бошлаб Англия премьер-лигаси ўйинларини жонли равишда намойиш этишни бошлайди.
21 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:45да “Уотфорд” – “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги ўйин билан дебют нишонланади.
Шу куни соат 22:30да “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви ҳам жонли намойиш этилади.
22 ноябрда “Тоттенҳэм” – “Вест Хэм” учрашувини ҳам Uzreport канали орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.