17:37 / 21.11.2015
3839

Афғонистонда портлаш юз бериши туфайли 4 талаба жароҳатланди

21 ноябрь куни Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятидаги маъмурий бинода портлаш юз бериши натижасида 4 нафар талаба шикастланган. Бу ҳақда Пажвак агентлиги хабар тарқатди.

Воқеа Гардез шаҳридаги вилоят маданият ва ахборот бошқармаси биносида юз берган.

Кейинги ойларда Афғонистондаги сиёсий вазият таранглашмоқда. "Толибон" жангарилари мамлакатнинг шимолидаги тоғлардан тушиб, текисликларда фаол ҳаракатланишни бошлаган ва йирик шаҳарларга ҳужумлар уюштиришни бошлаган. Сентябрь ойи охирида "Толибон" Қундуз шаҳрини эгаллаб олди ва 10 кун давомида ўз назорати остида ушлаб турди. 300 мингдан ортиқ киши яшайдиган бу шаҳарни ҳукумат қайтариб олиш учун кенг кўламли ҳужумга ўтгач, жангарилар аҳоли жабрланмаслиги мақсадида чекинаётганини билдириб, шаҳарни ташлаб чиқди. Шундан озроқ вақт ўтиб, "Толибонлар" Ғазни шаҳрига босқин уюштиришди. Шунингдек, октябрь ойида Кобул вилоятида ҳам толибонларнинг ҳужуми кузатилди.

Top