Жамият | 11:07 / 21.11.2015
3985
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг қизи туғилгач, икки ойлик меҳнат таътилига чиқишини маълум қилди

Facebook компанияси асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг қизи дунёга келгач, икки ойлик меҳнат таътилига кетишини маълум қилди. У бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида айтиб ўтган.

“Бу жуда шахсий қарордир. Қизим дунёга келгач, икки ойлик меҳнат таътилига чиқишга қарор қилдим”, — дейилади хабарда.
Бу вақтга қадар унинг ўрнида компанияни ким бошқариши ҳақида маълум қилинмаган. Бунга энг яқин номзодлар сифатида Facebook операцион директори Шерил Сэндберг ва маҳсулотлар бўйича вице-президент Крис Кокс назарда тутилмоқда.